Таиландда чақалоқларни коронавирусдан ҳимоя қилишнинг антиқа усули топилди

Бу қизиқ

image

Таиланд шифохоналарида янги туғилган чақалоқларни коронавирусдан ҳимоя қилиш мақсадида уларга махсус ҳимоя ниқоблари тақиш йўлга қўйилди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

Таъкидланишича, катта ёшдагилар йўталганда ёки аксирганда ушбу ниқоблар чақалоқларни ҳимоя қилиши кўзда тутилган. Ҳимоя ниқоблари пластик материалдан ишланган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Таиландда коронавирусга 2 518 нафар одам чалинди. 1 135 бемор шифо топган бўлса, 35 киши вафот этди.

Аввалроқ, Таиландда коронавирус билан боғлиқ яна бир ғаройиб ҳолат ҳақида маълум қилган эдик. Унда 38 ёшли аёл коронавирусдан тузалгач, орадан бир ҳафта ўтиб, қайта инфекция юқтириб олгани ҳақида хабар қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Таиланд

Баҳолаганлар

186

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг