Таиланд мактабидаги отишма қурбонлари сони 9 нафарга етди

Олам

image

Таиландда мактабда содир бўлган отишма оқибатида ҳалок бўлганлар сони 9 нафарга етди. Бу ҳақда мамлакат полицияси хабар қилди.

Нонтабури вилоятидаги Плай Банг полиция бўлими маълумотига кўра, кеча, 7 август куни содир бўлган воқеа вақтида жароҳатланган 12 ёшли қиз бугун, 8 август куни вафот этган.

Полициянинг маълум қилишича, воқеа 14 ёшли ўсмирнинг бобоси ва бувисига ўқ узганидан сўнг мактабда яна 5 кишини отиб ўлдириши билан давом этган. Шундан кейин ўсмир ўз жонига қасд қилган.

12 ёшли қиз отишма вақтида жароҳатланган ва бир кун ўтиб, шифохонада вафот этган. Натижада воқеа қурбонлари сони 9 нафарга етган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Таиландда 14 ёшли ўсмир мактабда ўқотар қурол билан ўт очиб, ўқитувчисини отиб ўлдиргани ва кейин ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабар берилган эди. Кейинроқ эса Таиланд полицияси уни мактабга боришидан аввал бобоси ва бувисини ҳам ўлдирганини маълум қилганди. Шу тариқа, ҳодиса оқибатида жами 8 киши ҳалок бўлгани билдирилганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг