Таиланд Камбоджага қарши судга даъво қилмоқчи

Олам

image

Таиланд Соғлиқни сақлаш вазирлиги чегарадаги қуролли тўқнашувлар вақтида шифохоналарга етказилган зарар туфайли Камбоджага қарши суд даъволарини киритмоқчи. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири Сомсак Тхепсутиннинг сўзларига таяниб, “Bangkok Post” газетаси хабар берди.

Унинг айтишича, Таиланддаги тиббиёт муассасаларига етказилган зарар тахминан 146 миллион батни (4,5 миллион АҚШ доллари) ташкил этади. Низони суд тартибида кўриб чиқиш қарори Ички ишлар вазирлиги топшириғидан сўнг қабул қилинган.

Газетанинг ёзишича, Таиландда жами 20 та шифохона зарар кўрган. Улардан 5 таси тўлиқ тикланган, 12 таси қисман ишламоқда, 3 таси эса ҳозирча фаолиятини тўхтатган. Шунингдек, 149 та туман даражасидаги бирламчи тиббий ёрдам пунктлари зарар кўрган, уларнинг кўпчилиги ҳануз ёпиқ.

24-25 июль кунлари баҳсли чегара ҳудудларида ҳарбий ҳаракатлар авж олди. Таиланд F-16 қирувчи самолётлари Камбоджа томонига авиазарбалар берди, артиллерия ва миномётлардан фойдаланилди. Бу жанглар оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлди – уларнинг 15 нафари Таиландда, 1 нафари Камбоджада. Яна кўплаб инсонлар яраланган. Ҳар икки давлат бир-бирини провокацияда айбламоқда.

Зиддиятнинг авж олиши оқибатида 120 мингдан ортиқ фуқаро хавфсизлик нуқтаи назаридан ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди. Айрим манбаларда бу рақам 130 мингга етгани айтилган. 

Эслатиб ўтамиз, Таиланд ва Камбоджа 28 июль куни “зудлик билан ва шартсиз оташкесим”га келишиб олганди. Таиланд Бош вазири вазифасини бажарувчи Пхумтхам Вечаячай ва Камбоджа Бош вазири Хун Манет АҚШ Президенти Дональд Трампга музокараларни қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Таиланд Камбоджа Сомсак Тхепсутин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг