Шавкат Мирзиёев Камбоджа Бош вазири билан учрашди

Local

−

image

Бугун, 15 октябрь куни Баку шаҳрида Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Камбоджа Қироллиги Бош вазири Хун Манет билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, учрашувда икки мамлакат ўртасидаги амалий ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилган.

Тизимли сиёсий мулоқотни йўлга қўйиш, парламентлараро, маданий-гуманитар ва сайёҳлик йўналишларидаги алмашинувларни фаоллаштириш муҳимлиги таъкидланган.

Товар айирбошлаш ҳажмини ошириш бўйича амалий чоралар кўриш, жумладан, мамлакатларнинг саноат салоҳиятини намойиш этиш учун кўргазмалар ўтказиш ва ишбилармонлик делегацияларининг ташрифларини ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Томонлар бу борада савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларидаги асосий келишувларни ишлаб чиқишни жадаллаштиришга келишиб олган.

Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар, хусусан, БМТ, ШҲТ, ASEAN, Қўшилмаслик ҳаракати ва бошқа тузилмалар доирасидаги яқин ҳамкорликни давом эттириш юзасидан ҳам фикр алмашилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммити доирасида Шавкат Мирзиёев Қатар давлати амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний ва Лаос Халқ Демократик Республикаси Президенти Тхонглун Сисулит билан учрашув ўтказгани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends