Таиланд аҳолиси очлик туфайли “олтин захираларини” сотмоқда

Олам

image

Таиланд аҳолиси ўзларининг шахсий "олтин захираларини" сота бошлади. Бу ҳақда "The Thaiger"га асосланиб хабар берилган. 

Қайд этилишича, коронавирус пандемияси сабабли сайёҳлар оқимининг камайиши Таиланд аҳолисининг иш ўринларини йўқотишига, баъзиларининг иш ҳақини қисқаришига сабаб бўлган. Шунингдек, маълум ҳудудларда очлик юзага келган. Юқорида келтирилган сабаблар аҳолини шахсий "олтин захираларини" сотишга мажбур қилмоқда.

Фуқаролар шу йўл билан озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олишга пул тўпламоқда.

Натижада, мамлакатда олтин экспорти кескин ўсган. Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг январидан октябригача бу кўрсаткич 237,4 тоннага ўсган, бу ўтган йилги 170 тоннага нисбатан анча кўпдир. 

Ушбу тенденция COVID-19 нинг навбатдаги тўлқини ва туризм соҳасига босим туфайли давом этиши кутилмоқда.

Маълумот ўрнида, Таиланднинг энг машҳур курорти бўлган Пхукет оролида оммавий очлик жорий йилнинг сентябрь ойида бошланган. Бунга энг катта сабаб сайёҳларнинг йўқлиги бўлган.

Таиландда коронавирусга чалинганлар 6 минг 690 нафарни ташкил этмоқда. 4 минг 212 киши соғайган. 61 нафар бемор вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Таиланд коронавирус

Баҳолаганлар

294

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг