Таэквондо. ЖЧда Ўзбекистон шарафини кимлар ҳимоя қилиши маълум бўлди
Спорт
−
31 Октябрь 2022
3498Жорий йилнинг 13-20 ноябрь кунлари Мексиканинг Гвадалахара шаҳрида таэквондо WT бўйича Жаҳон чемпионати баҳслари бўлиб ўтади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлар штаби турнирда иштирок этадиган спортчилар рўйхатини маълум қилди. Токио-2020 Олимпиадаси ғолиби Улуғбек Рашитов ҳам таркибдан жой олган.
Мексика мундиалида Париж-2024 Олимпиадаси учун муҳим рейтинг очколари ўйналади. Маълумот учун Жаҳон чемпионати ғолиби Олимпида йўлида 140 очкога эга бўлади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркиби:
-54 кг: Жаҳонгир Худойберидев;
-58 кг: Амир Тўраев;
-63 кг: Ниёз Пўлатов;
-68 кг: Улуғбек Рашитов;
-74 кг: Жасур Жайсунов;
-80 кг: Шуҳрат Салаев;
-87 кг: Никита Рафалович;
+87 кг: Марат Мавлонов;
-46 кг: Зуҳра Тожиматова;
-49 кг: Зарнигор Ҳусниддинова;
-53 кг: Ситора Эргашева;
-57 кг: Мадина Мирбзалова;
-62 кг: Феруза Содиқова;
-67 кг: Озода Собиржонова;
-73 кг: Саодат Алиева;
+73 кг: Светлана Осипова.
Шахзод Шукуров
LiveБарчаси