Тадбиркорларга кенг йўл очиб, замонавий саноатни ривожлантирамиз – Саида Мирзиёева
Ўзбекистон
−
21:48 712 1 дақиқа
2027 йилда Ўзбекистонда асосий солиқлар оширилмайди. Шунингдек, тадбиркорларга кенг йўл очиб, замонавий саноатни ривожлантирилади ва янги иш ўринлари яратилади. Бу ҳақда Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида ёзиб қолдирди.
Унинг билдиришича, бугун, 13 ноябрь куни Президент ҳузурида 2027-йилги Давлат бюджети ва иқтисодий ўсишнинг янги моделини муҳокама қилинган.

“Асосий солиқлар оширилмайди. Тадбиркорларга кенг йўл очиб, замонавий саноатни ривожлантирамиз ва янги иш ўринлари яратамиз. Чунки иқтисодиёт қанча кучайса, одамлар фаровонлиги учун ҳам шунча кўп имконият пайдо бўлади: келгуси йилда ҳам бюджетнинг энг катта қисми фарзандларимиз таълими, тиббиёт ва маҳаллалар ободлигига ажратилади”, дейилади хабарда.

Президент Администрацияси раҳбарининг ёзишича, бунда асосий эътибор рақамли назорат ва очиқликни кучайтиришга қаратилади.
“Токи ҳар бир сўм ўз ўрнида ишлатилиб, одамлар бу ўзгаришлар натижасини ўз оиласида, кундалик ҳаётида ҳис қилсин”, дейди Саида Мирзиёева.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев 2027 йил учун Давлат бюджетининг мақсадли кўрсаткичлари, асосий макроиқтисодий прогнозлар ҳамда бюджет-солиқ сиёсатининг устувор йўналишлари юзасидан йиғилиш ўтказгани ҳақида хабар берилган эди. Йиғилишда 2027 йилда ҳам асосий солиқ ставкаларини ўзгаришсиз сақлаш кўзда тутилаётгани маълум қилинди.
Live
Барчаси