Табиий газ импорти божхона божидан озод қилинди
Жамият
−
07 Октябрь 2021 5898 1 дақиқа
Ўзбекистонда табиий газни экспорт ва импорт қилувчиларга солиқ ва бож имтиёзлари берилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг “Геология-қидирув ишларини янада рағбатлантириш ва ер қаъридан фойдаланувчиларга солиқ солиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгиланган.
Фармонга мувофиқ, 2021 йил 1 октябрдан бошлаб:
• табиий газни экспортга реализация қилишда акциз солиғи ставкаси ноль фоиз миқдорида белгиланади;
• юридик шахслар табиий газни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишда божхона божидан озод қилинади.
Эслатиб ўтамиз, фармон билан ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларини нефть ва табиий газ бўйича 10 фоизгача, олтин ва мис учун 7 фоизгача, вольфрам учун 2,7 фоизгача ва уран учун 8 фоизгача камайтириш белгиланди.
Live
Барчаси