Талабаларга таълим кредити бериш тартиби ўзгартирилади

Жамият

image

Олий ўқув юртларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитлари бериш тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш режалаштириляпти. Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси билан низомнинг 5-банди учинчи хатбошиси ўзгартирилади.

Низомнинг амалдаги таҳририга мувофиқ тижорат банклари томонидан берилган таълим кредитлари бўйича чин етимларга, “Меҳрибонлик уйлари”да тарбияланганларга ҳамда болаликдан I ва II гуруҳ ногиронларига ноль фоиз ставкаси (фоизсиз кредит)да берилади.

Шунингдек, талабаларнинг қолган тоифаларига – 2020 йил 1 январдан бошлаб фоиз харажатларининг бир қисмини “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси маблағлари ҳисобидан компенсация қилиш механизмидан фойдаланиш имконияти билан бозор ставкалари белгиланади.

Қарор лойиҳасига кўра, эса келгусида фоиз харажатларининг бир қисмини “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси маблағлари ҳисобидан компенсация қилиш механизми бекор қилиниши мумкин.

Яъни Ҳукумат қарори лойиҳаси билан, тижорат банклари томонидан берилган таълим кредитлари келгусида талабаларга бозор ставкаларида белгиланади.

Маълумот учун, таълим кредитлари бўйича фоиз ставкаси ва тижорат банклари томонидан қўшиладиган фоизлар учун тўловлар миқдори Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси ўзгаришига қараб ўзгариши мумкин, бу кредит шартномасида қайд этилиши керак.


Мақола муаллифи

Теглар

талаба кредит

Баҳолаганлар

394

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг