Таълим дастурларини аккредитациядан ўтказишда 75 фоизлик чегирма берилади
Жамият
−
15:24 546 2 дақиқа
Энди таълим ташкилотининг мурожаати асосида давлат аккредитациясидан ўтказиш учун базавий йиғим миқдори 4 баробар камайтирилиши мумкин. Бу ҳақда Адлия вазирлиги жорий йилнинг 31 октябрь куни рўйхатдан ўтказган Таълим ташкилотларини комплекс ва махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш учун йиғимлар миқдори ва уларни ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақидаги 3739-1-сонли ҳужжатда белгиланди.
Қарорга кўра, таълим ташкилотининг мурожаати асосида давлат аккредитациясидан ўтказиш учун базавий йиғим миқдори 4 баробар камайтирилиши мумкин. Бунда базавий йиғимнинг 25 фоизи ундирилади.
Мазкур имконият қуйидаги ҳолатлардан бири мавжуд бўлганда қўлланилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти, Президент Администрацияси раҳбари ёки Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш учун тегишли таълим дастурларини давлат аккредитациясидан ўтказиш зарурати юзага келганда;
2. Таълим ташкилотидаги амалдаги таълим дастурларининг камида 50 фоизи Ўзбекистонда тан олинадиган аккредитация ташкилотлари реестрига киритилган ташкилотлар томонидан аккредитациядан ўтказилган ва мазкур натижалардан фойдаланиш баҳолаш ишлари ҳажмини қисқартириш имконини берганда;
3. Махсус давлат аккредитациясини масофавий шаклда ўтказиш имконияти мавжуд бўлганда;
4. Бир вақтнинг ўзида 10 та ва ундан ортиқ таълим дастурини махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш учун мурожаат қилинганда;
5. Турдош таълим дастурларини аккредитациядан ўтказишда умумий моддий-техника базаси, кадрлар ёки бошқа инфратузилмани такроран баҳолаш талаб этилмаслиги натижасида аккредитация ишлари ҳажми қисқарганда.
Live
Барчаси01 Ноябрь
01 Ноябрь