Сузиш федерацияси мансабдори давлат пулидан яқинларини Туркияга дам олишга жўнатди
Спорт
−
12 Сентябрь
6592Ўзбекистон сузиш федерацияси мансабдор шахслари томонидан сузиш спорти учун ажратилган маблағлар ҳисобидан терма жамоа аъзоси бўлмаган, аслида федерация Бош котиби А.Г.нинг оила аъзолари бўлган Н.Г., М.Г ва бошқа жами 15 нафар фуқароларни Туркия давлатига дам олишга юборилиб, 405 млн сўм маблағ талон-торож қилинган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, амалда ўтилмаган ўқув/машғулот йиғинлар учун сохта буйруқлар асосида 458 млн сўм маблағлар ўзлаштирилган.
Бундан ташқари, федерацияга халқаро мусобақа ва ўқув машғулотлари ўтказиш учун ҳомийлар томонидан ажратилган 1,2 млрд сўм маблағлар мақсадсиз сарфланиб, талон-торож қилинган.
LiveБарчаси