Сув ресурсларини сақлаб қолиш бўйича янги талаблар белгиланди

Жамият

image

Ўзбекистонда сув ресурсларини сақлаб қолиш ва энергияни тежаш бўйича янги талаблар белгиланди. Бу ҳақда Президентнинг сувни исроф қилишга чек қўйиш ва тежамкорликни давлат сиёсати даражасига кўтаришга қаратилган янги фармонида сўз боради.

Ушбу фармон билан сув ресурсларини сақлаб қолиш ва энергияни тежаш бўйича янги талаблар кучга кирмоқда. Хусусан, эндиликда Ўзбекистонда “Сувни тежаш ойлиги” ўтказилади. Ойлик доирасида ҳар йили март ойида республика бўйлаб сувни қадрлаш ва тежаш бўйича кенг кўламли тарғибот кампанияси бўлиб ўтади.

Шунингдек, раҳбарларга қатъий KPI белгиланмоқда: давлат ташкилотлари раҳбарларига сувни тежаш ва “ақлли” ҳисоблагичлар ўрнатиш бўйича шахсий масъулият юкланади. Қоидани бузган идоралар Бош прокуратура назоратига олинади.

Бундан ташқари, яшил ва тежамкор технологиялар жорий этилади. Хусусан, 1,9 мингта эски насос энергия тежамкор ускуналарга алмаштирилади ва 15 МВт қуёш панеллари ўрнатилади.

Шу билан бирга, “ақлли” назорат йўлга қўйилади: истеъмолчиларга 215 мингта ва магистрал тармоқларга 4,8 мингта сув ҳисоблагичлар ўрнатилиб, қамров 91 фоизга етказилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда сув тежовчи технологияларнинг насос ва фильтр қурилмаларига сунъий йўлдош кузатув тизими ўрнатилиши ва 2027 йилдан шоли ва балиқчилик майдонларида “ақлли” сув ҳисоблагичлар ўрнатиш мажбурий этиб белгилангани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг