Сурхондарёдаги ўрмонда катта майдонда ёнғин юз берди (видео)

Жамият

Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги ўрмон хўжалигида ёнғин юз берди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Ёнғин Шеробод туманидаги “Қизириқ” ўрмон хўжалиги ҳудудидаги “Гуримбулоқ” тоғли масканида содир бўлган. Қуруқ ўт ёниши сабабли ҳосил бўлган олов 50 гектар атрофидаги майдонни қамраб олган.

Офатга қарши курашга Сурхондарё вилоятининг бир неча махсус техникаси ҳамда ўнлаб шахсий таркиби сафарбар қилинган.

Шунингдек, ёнғинни бартараф қилишда ФВДТга кирувчи бошқа хизматлар ходимлари ҳам яқиндан кўмаклашган.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё ўрмон ёнғини

Баҳолаганлар

317

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг