Сурхондарёдаги сув омборида қайиқ ағдарилиб, бир киши чўкиб кетди (видео)
3-саҳифа
−
08:28 4753 1 дақиқа
Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманидаги сув омборида қайиқ ағдарилиб кетиши оқибатида унда бўлган бир киши чўкиб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 1 июнь куни соат 17:30 ларда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига “112” тизими орқали Қумқўрғон туманида жойлашган Жанубий Сурхон сув омборида қайиқ ағдарилиб кетгани ҳақида хабар келиб тушган.
Хабарга асосан, ФВБ қутқарувчилари воқеа жойига етиб борган вақтда сув омборига тушиб кетган 5 нафар фуқародан 4 нафари қирғоққа сузиб чиққан, бир нафари эса сувдан чиқа олмай, чўкиб кетгани маълум бўлган. Ҳодиса юзасидан ФВБ қутқарувчилари томонидан зудлик билан сув ҳавзасида кенг кўламли қидирув ишлари олиб борилмоқда.
Ҳозирда воқеа жойида Қумқўрғон тумани прокуратураси, ИИБ ва ФВБ ходимлари томонидан ҳодисанинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 31 май куни Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида электромопед 8 нафар одам билан каналга тушиб кетганди. Оқибатда 8 нафар фуқародан 4 нафари аҳоли томонидан қутқариб қолинган, қолган 4 нафари эса ҳалок бўлган эди.
Live
Барчаси