Сурхондарёдаги бозорга ўт кетди (видео)
3-саҳифа
−
10 Май 4644 1 дақиқа
Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманидаги озиқ-овқат бозори ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, кеча, 9 май куни соат 04:25 да Қизириқ тумани, “Работак” МФЙ Қўшбозор кўчасида жойлашган бир бирига туташ бўлган дўконларда ёнғин содир бўлган.
Воқеа жойига 6 та қутқарув бўлинмалари соат 04:27 да етиб бориб, ёнғин соат 05:30 да тўлиқ бартараф этилган. Мазкур ёнғин оқибатида дўконларнинг 70 квадрат метр майдонда том, ички қисми ва маҳсулотлари ёниб зарарланган. Ҳудуднинг 350 квадрат метр майдони сақлаб қолинган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқлиги маълум қилинган. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ҳамда етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Эсалатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳрида жойлашган автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларидан бирида ёнғин содир бўлганди.