Самарқандда “заправка” ёниб кетди (видео)
3-саҳифа
−
05 Май 4334 1 дақиқа
Бугун, 5 май куни Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳрида жойлашган автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларидан бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавлқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 11:13 да Самарқанд шаҳар Буюк Ипак йўли кўчасида жойлашган автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида вилоят ФВБга хабар келиб тушган.
Хабарга асосан, ёнғин-қутқарув бўлинмалари зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни қисқа фурсатда тўлиқ бартараф этган.
Билдирилишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилояти, Қўқон шаҳар “Бўстон” МФЙ Усмон Носир кўчасида жойлашган хўжалик моллари дўконида ёнғин содир бўлганди.
Live
Барчаси