Сурхондарёдаги боғчада 4 яшар бола вафот этди

3-саҳифа

image

Кеча, 6 октябрь куни Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги 21-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида фавқулодда бахтсиз ҳодиса юз берди, натижада 4 ёшли тарбияланувчи И.Ж. вафот этди. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, тарбияланувчи И.Ж. ташкилот ҳудудидаги болалар ўйин майдонидаги темир айланада ўйнаган ва эҳтиётсизлик натижасида ҳаёт учун хавфли бўлган жароҳатлар олган. Ўлимнинг аниқ сабаби ва вақти аниқланмоқда.

Айни пайтда иш прокуратурага ўтказилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Эҳтиётсизлик оқибатида воқеа содир бўлган вақтдаги масъул шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган  чоралар қўлланилади”, дейилади вазирлик баёнотида.

Айни пайтда мазкур бахтсиз ҳодиса туфайли 21-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти директори лавозимидан озод этилиб, вилоят Мактабгача таълим бошқармаси ва туман мактабгача таълим бўлими раҳбариятига нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилган. Тарбиячи ва тарбиячи ёрдамчисига нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мактабгача таълим вазирлигининг масъул ходимлари ҳолатни назоратга олган.

Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновга кўра, Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги 21-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида тарбияланувчи вафот этганлиги ҳолати юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё

Баҳолаганлар

322

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг