Сурхондарёда юз берган аянчли ЙТҲда 21 ёшли аёл вафот этди
3-саҳифа
−
31 Январь
10411Сурхондарё вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида 2003 йилда туғилган аёл вафот этди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълум қилди.
Кеча, 30 январь куни соат 16:45 ларда Термиз тумани “Гулбаҳор” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р 99 автомобил йўлининг 25 километрида 1989 йилда туғилган ҳайдовчи Nexia 3 автомашинасини юқори тезликда бошқариши оқибатида эҳтиётсизлик қилиб йўлнинг ўнг томон четига чиқиб ағдарилган.
Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида автомашина салонида йўловчи сифатида ҳаракатланган 2003 йилда туғилган аёл олган тан жароҳатлари сабабли вафот этган. Автомашина ҳайдовчиси эса туман шифохонасига ётқизилган.
“Барча ҳамюртларимизга йўлларда тезликни оширмай, қоидаларга амал қилиб ҳаракатланишларини тавсия қиламиз”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, кеча Тошкент шаҳри Чилонзор туманида ChERY ва BYD иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганди.