Сурхондарёда ЙПХ инспекторлари тарвуз ўғирлагани айтилган видео тарқалди (видео)
3-саҳифа
−
25 июл 2023 19512 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда йўл-патруль хизмати инспекторлари тарвуз ўғирлагани айтилган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси муносабат билдирди.
Тарқалган видеодаги ҳолат жорий йилнинг 19 июль куни соат 19:30 ларда Қумқўрғон тумани “Боймоқли” маҳалласида хизмат олиб бораётган йўл-патрул хизмати инспекторлари ва ҳуқуқбузарлик содир этиб, ИИО ходимларининг қонуний талабини бажаришдан бўйин товлаб, ходимларга нисбатан қаршилик кўрсатаётган бир гуруҳ фуқаролар ўртасида содир бўлган.
Аммо ҳолатга алоқаси бўлмаган шахс ходимларни тасвирга олиб, ижтимоий тармоқларга тарқатган. Ушбу фуқаронинг шахсига аниқлик киритилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда 17 ёшли қиз ички ишлар ходими кийимида ахлоқсиз ҳаракатлар содир этганди. Унга нисбатан жарима жазоси қўлланилган.
Live
Барчаси22 август
Чиноздаги “дом”лардан бирида ёнғин чиқди
22 август