Сурхондарёда уйида қурол-яроғ яширганлар ушланди (видео)
3-саҳифа
−
10 Апрель 3452 1 дақиқа
Жорий йилнинг 3-5 апрель кунлари Сурхондарё вилоятининг Бойсун ва Сариосиё туманларида уйида яширин равишда қурол-яроғ сақлаб келган фуқаролар қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилшича, жорий йилнинг 3 апрель куни “Долзарб 40 кунлик” тезкор профилактик тадбири доирасида Ички ишлар бошқармаси тезкор қидирув хизмати ходимлари томонидан Бойсун туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида 57 ёшли фуқаронинг далаҳовлиси текширилган. Кўздан кечириш жараёнида унинг яшаш хонадонидан ноқонуний равишда сақлаб келинаётган 12 калибрли ов қуроли, олти дона жанговар ҳолатдаги ҳамда 85 дона бўш патронлар аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб олинган.
Шунингдек, жорий йилнинг 5 апрель куни Сариосиё туманида ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирда яна бир ҳолат фош этилган. 58 ёшли фуқаронинг хонадонидаги молхонаси кўздан кечирилганда у ердан 28 калибрли ов қуроли ва етти дона бўш патрон ноқонуний сақланаётгани маълум бўлган.
Билдирилишича, ҳар икки ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 248-моддаси (Ўқотар қуролнинг, ўқ-дориларнинг, ўқотар қурол асосий қисмларининг, портловчи моддаларнинг, портлатиш воситаларининг ёки портлатиш қурилмаларининг қонунга хилоф муомаласи) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда ўтказилган тезкор тадбир давомида ноқонуний қурол ва ўқ-дориларни сақлаган шахслар қўлга олинганди.
Live
Барчаси