Тошкентда ноқонуний қурол сақлаганлар қўлга олинди (видео)

3-саҳифа

image

Тошкентда ўтказилган тезкор тадбир давомида ноқонуний қурол ва ўқ-дориларни сақлаган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди. 

Қайд этилишича, Чилонзор туманида ўтказилган тадбир давомида М. исмли шахснинг хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, у ҳеч қандай рухсат ҳужжатларисиз ов қуролини сақлаб келаётгани маълум бўлган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 248-моддаси (ўқотар қуролнинг, ўқ-, ўқотар қурол асосий қисмларининг, портловчи моддаларнинг, портлатиш воситаларининг ёки портлатиш қурилмаларининг қонунга хилоф муомаласи) билан жиноят иши қўзғатилган.

Учтепа туманида С. исмли фуқаро томонидан амакисининг уйини таъмирлаш жараёнида пол остидан жами 100 дона ўқ-дори топилган. Фуқаро ушбу ўқ-дорилар марҳум амакисига тегишли эканини билдириб, уларни ихтиёрий равишда ички ишлар органларига топширган. Мазкур ашёвий далиллар Эксперт-криминалистика марказига юборилган.

Шунингдек, Сергели туманида жойлашган клублардан бирида ўтказилган тезкор тадбир давомида Р. исмли шахс газ пистолети, газ баллонлари, пневматик қурол ва катта миқдордаги ўқ-дориларни икки минг АҚШ доллари эвазига сотаётган вақтида қўлга олинган. Бундан ташқари, рухсатномаларсиз сақланаётган 11 дона газли пистолет ва 6 дона узун стволли пневматик қуроллар ҳам аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида 22 дона ўқ-дорини 1300 долларга сотишга уринган 24 ёшли шахс қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

Алиқулов Жавоҳир


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Тошкент Ички ишлар ноқонуний қурол

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг