Сурхондарёда ўқитувчилар ҳокимият топшириғи билан мажбурий меҳнатга жалб қилингани айтилди
3-саҳифа
−
23 Июль 2023
14287Telegram каналларидан бирида Сурхондарё вилоятида ҳокимият, прокуратура, ички ишлар ва бошқа ташкилотлар топшириғи билан ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш, таълим тизимига асоссиз аралашиш ҳолатлари ҳақида мурожаат эълон қилинди. Вилоят ҳокимлиги ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Мурожаатда айтилишича, ўқитувчилар ва мактаб директорлари таътилда бўлса ҳам боғбонлик, бўёқчилик, фаррошлик қилишга оммавий жалб қилинган.
Ҳокимликка кўра, мазкур мурожаатда келтирилган ҳолатлар вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов томонидан назоратга олинган. Мурожаатни батафсил ўрганиш, айбдорларни аниқлаш ва қонун доирасида чора кўриш бўйича махсус комиссия тузилиб, ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
“Ўрганиш якунлари, кўрилган чоралар тўғрисида батафсил ахборот берилишини маълум қиламиз”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь