Сурхондарёда ўқитувчи ўқувчининг елкасини синдиргани айтилмоқда

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти, Бойсун туманида ўқитувчи мактабга футболка кийиб борган ўқувчини уриб, елкасини синдиргани ҳақида видеолар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.

Видеога кўра, ўқитувчи Й.Ҳ. 2 синф ўқувчиси С.Ж. (ўғил бола)ни мактабга футболка кийиб боргани учун уриб, елкасини синдирган. Боланинг онаси мутасаддиларга мурожаат қилганида улардан керакли жавобни ололмаган.

Бошқарманинг билдиришича, мазкур ҳолат Сурхондарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан назоратга олинган. Тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда воқеа тафсилотлари ўрганилиб, расмий маълумот берилади.

“Таълим муассасаларида болаларнинг ҳуқуқлари, шаъни ва қадр-қиммати дахлсизлиги — бошқарма фаолиятининг доимий устувор йўналишидир”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарёда тарбиячилар болани узр сўрашга мажбурлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё Бойсун ўқувчи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг