Сурхондарёда сув омборидан ўқувчи жасади топилди
Жамият
−
20 Декабрь 2019
8394Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида сув омборидан 13 яшар ўқувчи боланинг жасади топилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.
17 декабрь куни соат 17:00 ларда Қумқўрғон тумани Хўжамулки маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи “Жанубий-Сурхон” сув омборининг қирғоқ қисмидан шу маҳаллада яшаган вояга етмаган Ў.Б. (2006 й.т., ўқувчи) жасади тан жароҳатлари билан топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан шу куни туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари давомида мазкур жиноятни Ў.Б.нинг таниши вояга етмаган Ш.А. (2006 й.т.,ўқувчи) содир қилганлиги аниқланган (у ушланган).
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023