Сурхондарёда сув насосини ўғирлаган эркак қамалди

3-саҳифа

image

Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида ўғрилик устида қўлга тушган эркак 6 йилга қамалди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов хабар берди.

Маълум бўлишича, судланувчи 1975 йилда туғилган. У бир неча марта ўғрилик жинояти содир этиб, жазоланган.

Иш ҳужжатларида қайд этилишича, эркак хонадоннинг ертўласига тушиб, жабрланувчига тегишли бўлган сув насосини ўғирлаб кетган ва уни сотиб, тушган пулларни ўз эҳтиёжи йўлида ишлатиб юборган.

Мазкур жиноят иши юзасидан Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судида ўтказилган судда эркак Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 4-қисмининг “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳридаги масжидларда ўғрилик қилиб юрган шахс 6 йилга қамалганди. Фуқаро И.О. Тошкентдаги “Абу-Сахий” савдо марказида жойлашган жоме масжиди таҳоратхонасидаги кийим қўйиш жойида турган курткалардан бирининг чўнтагидаги 60 минг сўм ва Samsung A24 русумли телефонни ўғирлаб, воқеа жойини тарк этган.

Бошқа куни эса Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жоме масжиди таҳоратхонасига кириб, Samsung A23 телефонини “қўлга киритган”.


Мақола муаллифи

Теглар

Жиноят Ўғрилик Термиз шаҳри

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг