Сурхондарёда ОТБ ажратган пул талон-торож қилинди

3-саҳифа

image

Осиё тараққиёт банки томонидан Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманидаги МЧЖ раҳбарига ажратилган пуллар талон-тарож қилингани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, вилоят прокуратураси томонидан Президентнинг 2017 йил 2 мартдаги “Осиё тараққиёт банки иштирокида “Мева-сабзавотчилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва  жорий йилнинг 1 мартидаги "Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 144-сон қарорлари ижроси ўрганилган.

Ўрганишда Жарқўрғон туманида фаолият кўрсатиб келувчи “КТ” МЧЖ раҳбари А.Қ.га Осиё тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан узумзор ва томчилаб суғориш тизимини жорий этиш учун ажратилган 2,5 млрд сўмдан ортиқ пул маблағлари талон-торож этилганлиги аниқланган.

Хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан “КТ” МЧЖ раҳбари А.Қ. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё

Баҳолаганлар

151

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг