Сурхондарёда номаълум шахслар томонидан бўрининг териси шилинди (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарёда номаълум шахслар томонидан бўрининг териси шилиб олинаётгани акс этган видео тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати маълумот берди.

Вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ва Миллий гвардия бошқармаси ходимларининг ўрганиш давомида ушбу ҳолат Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани "Сангардак" маҳалласида яшовчи Т.Ф. томонидан содир этилгани маълум бўлган.

Қайд этилишича, Т.Ф. бу ҳаракати билан “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуннинг 42-моддаси ва “Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида”ги Қонуннинг 17,27-моддалари талабини бузган. 

Шу сабабли унга нисбатан МЖтКнинг 90-моддаси 1-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида жарима белгиланган. 

Аввалроқ Ўзбекистон Қизил китобига киритилган тасқара қуши овлангани ҳақида хабар берилган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

344

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг