Қизил китобга киритилган тасқара қуши овлангани айтилмоқда
3-саҳифа
−
11 Ноябрь 2022 19124 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Қизил китобига киритилган тасқара қуши овлангани ҳақида хабарлар тарқалди.
Қайд этилишича, ҳозирда ушбу ҳолат бўйича Бош прокуратура томонидан текширув амалга оширилмоқда.
Бош прокуратуранинг маълум қилишича, текширув натижаси бўйича қўшимча маълумот берилади.
Маълумот учун, тасқара қуши қарчиғайлар оиласига мансуб бўлиб, Ўзбекистон Қизил китобига киритилган. Бундай йиртқич қушларнинг кўриниши йирик бўлиб, уларнинг умумий узунлиги 1 м га етади, қанотлари 85 см, вазни эса 7-12 кг ни ташкил этади. Териси, яъни камёб момиқ патлари мовий тусда бўлиб ўзгача жило бериб туради.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь