Сурхондарёда Nexia билан тўқнашган Damas жарликка қулади (видео)
3-саҳифа
−
24 Июль
13421Сурхондарё вилоятида Damas автомобили Nexia-3 автомашинаси билан тўқнашди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса кеча, 23 июль куни соат 11:00 атрофида Сариосиё туманининг “Нилу” МФЙ ҳудудидан ўтган 4R107 автомобиль йўлида содир бўлган. 37 ёшли Damas ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишда келаётган Nexia-3 машинасига урилган.
Сўнгра Damas жарликка тушиб кетиб, ағдарилган. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида унинг 17 ёшли йўловчиси тан жароҳати олиб туман шифохонасига ётқизилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятида Nexia-3 ҳайдовчиси рулда ухлаб қолиши сабабли машина йўл четига чиқиб, бир неча марта ағдарилиб тушганди.
LiveБарчаси