Сурхондарёда мактаб директори ва котиба пичқоланди
Жамият
−
07 Октябрь 2019
7189Сурхондарёда турмуш ўртоғи билан жанжаллашган эр рафиқаси ва мактаб директорини пичоқлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот хизмати хабар берди.
Жорий йилнинг 5 октябрь куни Сурхондарё вилояти, Музработ туманидаги 23-умумтаълим мактабида 1982 йилда туғилган, айни вақтда ишсиз фуқаро Б.Ю. ўзаро жанжал туфайли Музработ туманидаги 23-умумтаълим мактабида котиба бўлиб ишловчи турмуш ўртоғининг қорин соҳасига бир маротаба зарба берган. Уларни ажратмоқчи бўлган мактаб директорини танасининг турли қисмларига уч маротаба пичоқ билан уриб, уларни қасддан ўлдиришга суиқасд қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан шу куни туман прокуратураси томонидан Б.Ю.га нисбатан ЖКнинг 25, 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмокда.
LiveБарчаси