Сурхондарёда Lacetti ҳайдовчисининг айби 2 кишининг ўлимига сабаб бўлди
3-саҳифа
−
11 Апрель 2023
7612Сурхондарё вилоятида даҳшатли автоҳалокат оқибатида 2 киши вафот этди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, воқеа жорий йилнинг 6 апрель куни вилоятнинг Жарқўрғон тумани “Оқтепа” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлида юз берган. Денов–Термиз йўналишида ҳаракатланиб келаётган Lacetti ҳайдовчиси тезликни ошириб, нотўғри қувиб ўтишни амалга оширгани сабаб қарама-қарши йўналишда келаётган Nexia русумли автомашина билан тўқнашиб кетган.
Ҳодиса оқибатида Nexia ҳайдовчиси ва Lacetti машинасининг олд ўриндиғидаги йўловчи воқеа жойида вафот этган. Машиналардаги бошқа йўловчилар эса ўта оғир аҳволда шифохонага олиб кетилган.