Сурхондарёда кадастр ходими 300 млн сўм пора билан қўлга тушди

3-саҳифа

image

Сурхандарё вилояти Олтинсой тумани кадастр ходими давлат захирасидаги ер майдонини 1,1 млрд сўмга сотишга келишиб, фуқародан 300 млн сўм пора олаётганда ушланди. Бу ҳақда  Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, фуқаро М.Н. ва кадастрлар палатаси Олтинсой туман бўлими муҳандиси А.Н. ўзаро тил бириктириб, фуқаро А.Й.нинг ишончига кириб, унга Олтинсой тумани “Ипоқ” МФЙ ҳудудидаги давлат захирасидаги 65 сотих ер майдонини 1,1 млрд сўмга сотишга келишиган.

Департаментининг Денов тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқро М.Н. ҳамда Олтинсой туман Кадастр бўлими ходими А.Н. фуқродан 300 млн сўм пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Билдирилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги ноқонуний ерда уй-жой қуриш учун рухсат олиб бериш учун 1200 доллар талаб қилган кадастр ходими ушланганди.

Дилшод Ҳакимов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Сурхондарё Олтинсой

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг