Сурхондарёда қўшни аёл билан ишқий муносабатда бўлган мактаб директори ушланди (видео)
3-саҳифа
−
21 Август
53267Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятининг Денов туманидаги 11-мактаб директори қўшни аёл билан ишқий муносабатда бўлгани тасвирланган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Денов туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими муносабат билдирди.
Қайд этилишича, Сурхондарё вилояти “Минора” маҳалладаги 11-мактаб директори Т. А. шу маҳаллада яшовчи, эри Россияда ишлаб юрган аёл билан ишқий муносабатда бўлиб келган.
Денов туманидаги 11-сонли умумтаълим мактаби директори деб айтилаётган Т.А. билан тузилган меҳнат шартномаси жорий йилнинг 13 август куни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 157-моддасига асосан, тарафларнинг келишувига кўра бекор қилинган.
Маълум қилинишича, видео материалда акс этган ҳолат жорий йилнинг 17 август куни кузатилган.