Сурхондарёда иссиқхона учун ажратилган пуллар ўзлаштирилди
3-саҳифа
−
09 Февраль
4943Сурхондарё вилояти Бойсун туманида тадбиркорлик учун ажратилган кредит маблағларини талон-торож қилган фуқаролар аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.
Билдирилишича, мазкур ҳолат бўйича департаментнинг Бойсун туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Тадбирда МЧЖ раҳбари ҳудудий тижорат банки филиалидан замонавий иссиқхона қуриш мақсадида ажратилган 1 миллиард сўм кредитни бошқа бир МЧЖга ўтказиб олгани маълум бўлган. Аслида ажратилган маблағлар иссиқхона учун жиҳозлар олишга сарфланиши керак бўлган.
Бундан ташқари, тумандаги фермер хўжалиги раҳбари чорвачиликни ривожлантириш мақсадида ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган маблағлар эвазига сотиб олинган наслдор чорва молларини бошқа шахсларга сотиб юборган. Оқибатда умумий ҳисобда 900 миллион сўм кредит маблағи талон-торож қилинган.
"Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган", дейилади департамент хабарида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилояти Ургут туманида кредит маблағларини ўзлаштирган МЧЖ раҳбари аниқланганди.
LiveБарчаси
АҚШ долларининг расмий курси пасайди.
27 Декабрь