Сурхондарёда иккита юк машинаси тўқнашиб ёниб кетди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 23 июнь куни Isuzu ва КАМАЗ русумидаги юк машиналари махсус рейд давомида ЙПХ ходимларидан қочиб тўқнашиб, иккаласи ҳам ёниб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими ҳолатга муносабат билдирди.

Дастлабки маълумотларга кўра, шу куни соат тахминан 15:30 ларда Жарқўрғон тумани Меҳнатобод маҳалласида яшовчи фуқаро бошқарувидаги Isuzu русумли автомашинаси билан Қизириқ тумани Боғистон маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р 103 автомобиль йўлининг 29-километрида Шеробод-Жарқўрғон йўналишида ҳаракатланиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган. Сўнг қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган Шеробод тумани Гулчинор маҳалласида яшовчи фуқаро бошқарувида бўлган “КАМАЗ 53206” русумли юк автомашинаси билан тўқнашган. 

Оқибатда юк автомашиналарида ёнғин чиқиб ҳайдовчилари тан жароҳати олиб, туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.

Тегишли тартибда ҳар иккала ҳайдовчи спиртли ичимлик таъсиридан маст бўлганликда гумонланиб, тиббий текширувга таклиф этилганида, 1985 йилда туғилган Isuzu юк автомашинаси ҳайдовчиси нарколог кўригини рад этган. Ҳозирда унга нисбатан судга оид тиббий ва кимёвий экспертизалар тайинланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Қизириқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин

Баҳолаганлар

217

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг