Сурхондарёда икки тоннага яқин зарарли ёғ тайёрлангани фош бўлди
3-саҳифа
−
22 Июнь 2023 5949 1 дақиқа
Сурхондарё вилоятида истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотлари тайёрлангани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департaмент Матбуот хизмати хабар берди.
Унда айтилишича, Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида тадбирда фуқаро Ш.Р. ўз уйининг ёрдамчи хўжалигида яширин цех ташкил этиб, яроқсиз ёғ маҳсулотларини ишлаб чиқараётгани аниқланган. Ушбу цехдан 717 кг чигит, 1126 кг қўлбола усулда тайёрланган ёғ ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар ҳамда моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Live
Барчаси