Сурхондарёда фуқаро МИБ ходимига пичоқ билан ташланиб, уни калтаклади

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Жорий йилнинг 21 май куни МИБ Шўрчи тумани бўлими давлат ижрочиси А.А. ижро ҳужжати (қарз ундириш)га асосан тегишли хонадонга борган вақтида, қарздорнинг акаси қўлига пичоқ олиб, давлат ижрочисига тан жароҳати етказмоқчи бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.

Воқеа иштирокчилари томонидан фуқаронинг ушбу ҳаракати тўхтатиб қолинишига қарамасдан у давлат ижрочисини қўллари билан уриб, унинг бошқарувида бўлган автомашинасига тош отиб орқа ойнасини синдириб, ижро ҳаракатини амалга оширишдан воз кечишга мажбур қилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Шўрчи тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 219-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

МИБ

Баҳолаганлар

99

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг