Сурхондарёда фермер 7,7 гектар ерни 800 млн сўмга сотмоқчи бўлди
3-саҳифа
−
05 Май 1502 1 дақиқа
Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида 7,7 гектар ер майдонини 800 млн сўмга сотмоқчи бўлган фермер ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан шуғулланувчи фермер хўжалик раҳбари мазкур хўжаликнинг 7,7 гектар ер майдонини 1972 йилда туғилган фуқаро номига расмийлаштириб бериш эвазига 800 млн сўм талаб қилиб, муқаддам 520 млн сўм олган.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда у қолган 280 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қорақалпоғистон туманларидан биридаги Кадастр бўлими бошлиғи 2 минг доллар билан қўлга тушганди.
Live
Барчаси