Сурхондарёда эр хотинини томорқада ишламагани учун дўппослади (видео)

3-саҳифа

image

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида эркак хотинини томорқада ишламагани учун калтаклади. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, жорий йилнинг 18 июнь куни соат 17:00 лар атрофида туманнинг Тўла маҳалласида яшовчи фуқаро хотинига томорқасидаги жўхориларни ўташни буюрган. Бироқ аёл унинг айтганини қилмагани учун дастлаб қўли билан, сўнгра электр сими воситасида калтаклаб, жароҳат етказган. 

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган ва қонуний қарор қабул қилиш учун Жиноят ишлари бўйича туман судига юбориш чоралари кўрилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг апрель ойида Ўзбекистонда “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинган эди. Унга кўра, турмуш ўртоғини ҳақоратлаган шахс 6 миллион сўмгача жаримага тортилиши, ғаразли ниятлар билан турмуш ўртоғини калтаклаб, баданига оғир тан жароҳати етказиш эса 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланган. Шунингдек, қонунга кўра, жамоат жойида шилқимлик қилган шахс 1,5 миллионгача жаримага тортилиши ёки беш суткагача қамалиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё эр хотин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг