Сурхондарёда Damas ҳаракатдаги поезд билан тўқнашди
Жамият
−
25 Январь 2021 6042 1 дақиқа
Жорий йилнинг 16 январь куни Сурхондарё вилоятида жойлашган Тангимуш ва Оқжар станциялари оралиғидаги темир йўл кесишмасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда ИИВ хабар қилди.
Damas автомобили светофорнинг қизил чироғига қарамай, темир йўл кесишмасидан ўтмоқчи бўлиб, “Тошкент-Термиз” йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган йўловчи поездининг ён томонига урилган.
ЙТҲ натижасида автомашина ҳайдовчиси, 1995 йилда туғилган С.Х. олган жароҳатлари туфайли шифохонага олиб кетилган. Бироқ унга кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, ҳайдовчи ҳаётдан кўз юмган.
Поезд воқеа жойида 13 дақиқа туриб, сўнг ҳаракатини давом эттирган. Поезд йўловчилари орасида қурбонлар ва жароҳат олганлар йўқ.
Live
Барчаси