Сурхондарёда бедарак йўқолган эркакнинг жасади молхонадан топилди

3-саҳифа

image

Аввалроқ, Сурхондарё вилоятининг  Денов тумани “Даҳана” маҳалласида яшовчи 38 ёшли Хусин Ракибович Урунов 16 апрель куни яшаш манзилидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолгани хабар қилинганди. Орадан ўн кун ўтиб, 26 апрель куни унинг жасади молхонадан топилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ’га хабар берди.

Маълум бўлишича, Хусин Уруновнинг жасади молхона ичига кўмиб қўйилган. Унинг баданида қотиллик аломатлари топилган.

Кеча, 27 апрель куни мазкур иш бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда гумонланувчи қўлга олинган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманидаги уйларнинг бирида содир бўлган ёнғиндан кейин 3 кишининг жасади қотиллик аломатлари билан топилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

қотиллик Сурхондарё Денов молхона

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг