Сурхондарёда бедарак йўқолган 15 ёшли қиз топилди
3-саҳифа
−
29 Январь
43491Кеча, 28 январь куни Сурхондарё вилояти Термиз тумани “Нурли диёр” маҳалласида яшовчи, 9-синф ўқувчиси Ойдин Турсунова Жуманазаровна бедарак йўқолгани ҳақида хабар берган эдик.
Бош прокуратура ахборот хизматининг хабар беришича, қиз кеча соат 22:00 ларда Ангор тумани, “Шарқ Гули” маҳалласи ҳудудидан топилиб, шу куннинг ўзида Сурхондарё вилоят ИИБ ЖХХ ҲПБ Вояга етмаганларни ижтимоий ҳимоя қилиш марказига жойлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Термиз тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, Андижон вилояти Хўжаобод туманида туғилган 18 ёшли Холдаралиева Барнохон 53 кундан бери топилмаган.
LiveБарчаси