Сурхондарёда банкирлар банкомат пулини ўмарди

3-саҳифа

image

Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида банкоматларга ажратилган пулни ўзлаштирган шахслар аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, департаментнинг Жарқўрғон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ҳудудий тижорат банки банк хизматлари маркази собиқ шўъба мудири Т.С. ўзига бириктирилган банкоматларга ажратилган 262,5 млн сўмни, шунингдек назоратчи кассири С.Н. 132,8 млн сўмни ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ нуфузли банкнинг мансабдори 30 минг доллар билан қўлга тушганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё банкомат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг