Сурхондарёда 8 яшар бола ЙТҲ қурбони бўлди

Local

image

Кеча, 3 май куни соат 20:00ларда Сурхондарё вилояти, Узун тумани Ўзбекистон маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4R-108В автомобиль йўлининг 9 км.да вояга етмаган боллар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

1983 йилда туғилган ҳайдовчи Д.Г. Lacetti русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёдалар 8 ёшли Р.Ш. ва 7 ёшли Ш.Х.ни уриб юборган.

Натижада, пиёда 8 ёшли Р.Ш. кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этган. Вояга етмаган пиёда 7 ёшли Ш.Х. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Узун тумани ИИБ ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Rate Count

240

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends