Сурхондарёда 50 сотих ерни 500 млнга пуллаётган шахс ушланди
3-саҳифа
−
04 Июнь 2022
3501Сурхондарё вилоятида ўзига тегишли бўлмаган 50 сотих ерни ярим миллиардга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Матбуот хизмати 1 берди.
Жорий йилнинг 18 май куни Қумқўрғон туманида яшовчи, Б.С. вилоят ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унга нисбатан фирибгарлик қилаётган шахсга чора кўришни сўраган.
Аризага асосан тезкор тадбир ўтказилиб, Жарқўрғон туманида яшовчи, Х.И. Жарқўрғон тумани ҳудудидаги ўзига тегишли бўлмаган 50 сотих ер майдонини жами 500 000 000 (беш юз миллион) сўмга сотишга келишиб, Б.С.дан 214 000 000 (икки юз ўн тўрт миллион) сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Жорий йилнинг 22 май куни Х.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
LiveБарчаси