Сурхондарёда 3 йигит сувга чўкиб, ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
12 Июнь 3844 1 дақиқа
Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида 18 ёшли 3 йигит дарёга чўкиб кетиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, Жарқўрғон туманининг “Намуна” маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи дарёга мазкур маҳаллада истиқомат қилувчи 2008 йилда туғилган олти нафар йигит чўмилиш мақсадида борган. Йигитлардан бири сувга тушмаган. Қолган беш нафар йигит эса чўмилиш учун дарёга тушган. Лекин кучли оқим сабаб улар чўкиб кетган. Атрофда бўлган фуқаролар икки йигитни қутқаришга муваффақ бўлган, аммо уч нафар йигит оқиб кетган.
Билдирилишича, ўша куннинг ўзида махсус қутқарув хизмати ғаввослари томонидан бир нафар фуқаронинг жасади сувдан чиқариб олинган ҳамда 9 июнь куни яна бир нафари топилган. Ҳозирги кунда яна бир фуқаронинг жасадини қидирув ишлари амалга оширилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманидаги сув омборида қайиқ ағдарилиб кетиши оқибатида унда бўлган бир киши чўкиб кетганди.
Live
Барчаси