Сурхондарёда 13 йўловчини олиб кетаётган Damas ҳайдовчиси ушланди

3-саҳифа

image

Сурхондарёда машина салонида 13 нафар йўловчини олиб кетаётган Damas ушланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Билдирилишича, Жарқўрғон туманида йўл патрул хизмати томонидан йўлда ҳаракатланиб кетаётган Damas тўхтатилган. Натижада 7 кишига мўлжалланган машина ичида ҳайдовчи билан ҳисобланганда 14 киши борлиги маълум бўлган.

Шунингдек, агентликнинг маълум қилишича, машина ҳайдовчисининг ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳам бўлмаган. 

“Қоидабузар ҳайдовчига нисбатан тегишли ҳужжат расмийлаштирилиб, амалдаги қонунчилик доирасида чора кўрилди”, дейилади хабарда. 

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 176 прим 3-моддасига кўра, автомобилда йўловчилар ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланиш фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти баравари (2 миллион 380 минг сўм) миқдорида, мансабдор шахсларга эса ўттиз баравари (10 миллион 200 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё ҳайдовчи жарима Damas йўловчи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг