Сурхондарёда 13 ёшли қиз ЙТҲ қурбони бўлди

3-саҳифа

image

Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида Matiz 13 ёшли қизни уриб юборди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 11 сентябрь куни соат тахминан 08:45 ларда тумандаги Газарак-Тортули йўналиши бўйича юқори тезликда ҳаракатланаётган Matiz йўлни кесиб ўтаётган 2008 йилда туғилган қизни уриб юборган.

Шундан сўнг, ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, машина йўл четидаги дарахтга урилган. ЙТҲ оқибатида қиз оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган. Ҳайдовчи ва йўловчи ҳам шифохонага ётқизилган.

Қайд этилишича, мазкур йўл маҳаллий аҳамиятга эга бўлиб, бу ерда ҳаракат тезлиги соатига 70 километр бўлиши керак. 5.22 ва 5.23 йўл белгилари ўрнатилган. Аммо, ЙТҲ содир бўлган ҳудудда йўл ётиқ чизиқчаси бўлмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Сурхондарё

Баҳолаганлар

211

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг