Сурхондарёда ҳам чиқинди ташиш корхонаси 3,2 млрд сўм ортиқча тўловлар ҳисоблагани фош бўлди
3-саҳифа
−
20 Сентябрь
1908Сурхондарё вилоятида маиший чиқинди ташиш хизматини кўрсатувчи “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси 3,2 миллиард сўм миқдорида ортиқча даромад олгани аниқланди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар берди.
Унга кўра, корхонада аҳолига маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатилаётган хизматлар сифати ва ҳолати ҳамда истеъмолчилардан кўрсатилмаган хизматлар учун пул олиш ҳолати юзасидан ўтказилган ўрганишларда мавжуд тартиб-қоидаларга риоя қилмаган ҳолда, яъни тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилмасдан (тасдиқламасдан) ёки келишиб олмасдан қўллаш оқибатида 522,6 миллион сўм, кўрсатилмаган хизмат учун 2,7 миллиард сўм, жами 3,2 миллиард сўм миқдорида ортиқча даромад олингани маълум бўлган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, “Тоза ҳудуд” корхонасига нисбатан “Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг 18-моддаси (Устун мавқени ва устун музокара кучини суиистеъмол қилишни тақиқлаш), “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 21-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 722-сонли қарори билан тасдиқланган Низоми талаблари бузилганлиги аломатлари билан иш қўзғатилиб, белгиланган тартибда молиявий жарима қўлланилган.
Шунингдек, 3,2 миллиард сўмдан ортиқ маблағни истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиниши бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Тоза ҳудуд” корхонасининг Сирдарёдаги филиали ҳам ортиқча тўловлар ҳисоблагани аниқланганди.
LiveБарчаси