Сирдарёда чиқинди ташиш корхонаси 528,6 млн сўм ортиқча тўловлар ҳисоблагани аниқланди
3-саҳифа
−
17 Сентябрь
1637Сирдарё вилоятида маиший чиқинди ташиш хизматини кўрсатувчи “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси салкам 150 минг истеъмолчига нисбатан 528,6 миллион сўм миқдорида ортиқча тўловлар ҳисоблагани аниқланди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар берди.
Унга кўра, корхонанинг 2023 ва 2024 йилнинг I ярим йиллигида маиший чиқинди ташиш хизматларини кўрсатиш соҳасида қонунчилик талабларига риоя этилиши юзасидан олиб борилган ўрганиш ва таҳлилларда “Тоза ҳудуд”нинг туман-шаҳар филиаллари томонидан маиший чиқинди ташиш хизматининг МФЙ кесимида белгиланган жадвал асосида хизмат кўрсатмаётгани, оқибатда аҳолидан ортиқча маблағлар олингани аниқланди. Жумладан, “Тоза ҳудуд” ДУК Гулистон туман филиали томонидан тумандаги 3 та МФЙда 9158 нафар аҳолидан кўрсатилмаган хизмат учун жами 46,1 миллион сўм ортиқча тўловлар ҳисоблангани маълум бўлган.
Худди шу каби қуйидаги ҳудудларда ҳам ортиқча маблағлар олинган ҳолатлар маълум бўлди:
- 12 та МФЙда (Оқолтин туманида 32 минг 329 нафар аҳоли) – 76,9 миллион сўм;
- 9 та МФЙда (Боёвут туманида 27 минг 949 нафар аҳоли) – 95,6 миллион сўм;
- 9 та МФЙда (Ховос туманида 17 минг 307 нафар аҳоли) – 73,1 миллион сўм;
- 7 та МФЙда (Сирдарё туманида 19 минг 833 нафар аҳоли) – 67,3 миллион сўм;
- 3 та МФЙда (Янгиер шаҳрида 14 минг 464 нафар аҳоли) – 86,3 миллион сўм;
- 3 та МФЙда (Сардоба туманида 8 минг 984 нафар аҳоли) – 5,2 миллион сўм;
- 3 та МФЙда (Ширин шаҳрида 7 минг 620 нафар аҳоли) – 33,2 миллион сўм;
- 1 та МФЙда (Мирзаобод туманида 4 минг 148 нафар аҳоли) - 31,1миллион сўм;
- 1 та МФЙда (Сайхунобод туманида 3 минг 69 нафар аҳоли) – 13,6 миллион сўм.
Умумий ҳисоб-китобларга кўра, “Тоза ҳудуд” томонидан жами 51 та МФЙда 144 861 нафар истеъмолчига нисбатан 528,6 миллион сўм миқдорида ортиқча тўловлар ҳисоблаган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, “Тоза ҳудуд” корхонасига нисбатан “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 21-моддаси (Сотувчи (ижрочи) истеъмолчини ҳақ эвазига қўшимча товарлар сотиб олишга ёки қўшимча хизматлардан фойдаланишга қисташга, шунингдек кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ олишга ҳақли эмас) талаблари бузилгани юзасидан тегишли тартибда иш қўзғатилган. Ишни кўриб чиқишда 144 минг 861 нафар истеъмолчи фойдасига 528,6 миллион сўм маблағ қайта ҳисоб-китоб қилиниши бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ UzAuto Motors’га нисбатан иш қўзғатилганди. Заводда ишлаб чиқарилган Gentra сотилганига 5 ой ҳам бўлмасдан носозлиги туфайли ёниб кетган. Ушбу ҳолат юзасидан UzAuto Motors ва унинг дилерига автомобиль етказиб бериш соҳасидаги қонунбузилиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилган.
LiveБарчаси
29 Октябрь